O'zbekiston Respublikasi

Davlat soliq qo'mitasining

Soliq akademiyasi

 

gerb

   sitemap

 

 

Home  /  E'lonlar  /  Конференция

E'lonlar

« Back

02.04.2018 16:11

Солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш орқали солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш ” мавзусидаги Республика илмий-амалий конференциясининг

 

АХБОРОТ ХАТИ

 

Конференция ташкилотчиcи: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Солиқ академияси

Конференцияни ўтказиш вақти: 2018 йил 27 апрель

Конференцияни ўтказиш жойи: Солиқ академияси.

 

Республика миқиёсида ўтказиладиган ушбу конференцияда олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, катта илмий-ходим изланувчилар, мустақил тадқиқотчилар, ёш олимлар, магистрлар, иқтидорли талабалар, тегишли соҳалар олим ва мутахассислари ҳамда солиқ соҳасига қизиқувчилар иштирок этишлари мумкин.

 

Анжуманнинг илмий йўналиши, мақсад ва вазифалари.

Анжуманнинг илмий йўналиши солиққа тортиш назарияси ва амалиётининг долзарб жиҳатларини илмий-амалий тадқиқ қилиш, солиққа тортиш масаласида амалиётда синалган принцип ва ёндашувларни ишлаб чиқиш, солиқларни бошқаришнинг замонавий шакл ва методларини жорий этиш бўйича илмий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишга ва бу борада бошқа мамлакатларнинг илғор тажрибаларини ўрганишга ва улардан фойдаланишга қаратилган.

Анжуманнинг мақсади таълим ҳамда илмий муссасаларининг ёш олимлари, катта-илмий ходим, мустақил изланувчилари ва мутахассисларининг илмий тадқиқот фаолиятидаги салоҳиятини ривожлантириш ва оширишдан иборат.

Анжуманнинг вазифалари бўлиб ёш олим, илмий изланувчи ва магистрантларнинг интеллектуал ва ижодий қобилиятларини ривожлантириш, уларнинг илм-фан соҳасидаги ютуқларини намоён этиш, илмий тадқиқот фаолиятини олиб бориш жараёнлари бўйича ўзаро ахборот ва тажриба алмашишни йўлга қўйиш, уларда илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқиш кўникмаларни ҳосил қилиш ҳисобланади.

 

Конференция ўз ишини қуйидаги шўъбаларга бўлинган ҳолда олиб боради:

1-шўъба.    Солиқ маъмуриятчилиги ва солиқларнинг тўлиқ йиғилувчанлигини ошириш орқали солиқ-бюджет сиёсатини такомиллаштириш масалалари.

2-шўъба.   Ўзбекистонда эркин иқтисодий худудлар ва кичик саноат зоналари фаолиятини молиявий-иқтисодий рағбатлантириш масалалари.

3-шўъба.   Худудларнинг саноат ва хизмат кўрсатиш сохасини жадал ривожлантириш, экспорт салохиятини ошириш хисобига солиқ тушумларини кўпайтириш масалалари.

4-шўъба.   Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш хамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини оширишда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни кенгайтиришнинг долзарб масалалари.

 

Конференцияга тақдим этиладиган илмий тезисларга қўйилган талаблар:

 

  • тезислар конференция йўналишларига оид мавзуларда, илмий таҳлил ва тугалланган хулосалар асосида шакллантирилган илмий-амалий таклиф ҳамда тавсиялар билан бойитилган бўлиши лозим;

 

  • илмий тезисда адабиётлар ва бошқа манбалардан фойдаланилганда, ушбу манбаларга ҳавола берилиши шарт, келтирилган манбаларнинг (сноска, ҳавола) тўлиқ тафсилоти берилиши зарур (интернет манзил, статистик тўплам, китоб ва нашриёт номи ҳамда йили, фойдаланилган бет, муаллифи тўлиқ);

 

  • конференцияга илмий тезислар ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин;

 

  • илмий тезислар матнлари Microsoft Word дастурида кирилл ёки лотин алифбосида таҳрир қилинган ҳолда ҳажми 2-3 бетдан ошмаган, А4 форматда, чап томондан 3 см, юқори ва пастдан 2,0 см.дан ва ўнг томондан 1,5 см қолдирилган ҳолда,

 

Times New Roman шрифтида, 14 кегел катталигида, сатрлар ораси – 1,2 интервал, 1 нусхада расмийлаштирилади, юқорида муаллиф(лар)нинг курсив ҳарфларда тўлиқ Ф.И.Ш. (агар иш ҳаммуаллифликда бажарилган бўлса, асосий муаллифнинг Ф.И.Ш. биринчи ёзилади) кейинги сатрда ташкилотнинг тўлиқ номи, кейинги сатрда лавозими, илмий даражаси, илмий унвони, кейинги сатрда ўртада қорайтирилган бош ҳарфлар билан мавзунинг номи, бир интервал ташлаб матн берилади.

 

Қуйидаги ҳолларда тезислар қабул қилинмайди:

  • илмий тезис кўрсатилган муддатдан кечикиб юборилганда;
  • маъруза тезислари юқорида келтирилган талабларга мос келмаган ва расмийлаштириш қоидаларига риоя қилинмаган бўлса;
  • юборилган файлларда вируслар мавжуд бўлганида;
  • тезис (маъруза) матнида орфографик хатолар кўп миқдорда мавжуд бўлганда. Юқоридаги талабларга жавоб бермайдиган мақолалар конференция ташкилий қўмитаси томонидан илмий тезислар тўпламига киритилмайди. Шу билан бирга мақолалар муаллифларга қайтарилмайди.

 

Конференцияга илмий тезисларни тақдим этиш муддати:

Конференцияда қатнашиш учун талабгорлар 2018 йил 20 апрелгача белгиланган тартибда илмий тезисларни ҳамда анкетанинг қоғоз ва электрон вариантларини soliq_kafedra@soliq.uz электрон манзилига жўнатишлари лозим.

 

Мурожаат учун манзил. Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Кичик халқа йўли кўчаси 3 уй, Солиқ академияси, «Солиқлар ва солиққа тортиш» кафедраси. e-mail: soliq_kafedra@soliq.uz; веб сайт:

 

Конференцияга оид қўшимча маълумотлар олиш учун телефонлар:

Тел: (+99871) 230-16-30

(+99871) 230-16-35

 

 

Ташкилий қўмита

 

КОНФЕРЕНЦИЯ ИШТИРОКЧИСИНИНГ АНКЕТАСИ

 

Фамилия, исми, шарифи_______________________________________________________

 

Илмий даражаси_______________________________________________________________   

Илмий унвони_________________________________________________________________

Иш жойи ва лавозими___________________________________________________________ ______________________________________________________________________________

Иш жойи манзили_____________________________________________________________ ______________________________________________________________________________

Телефон рақамлари (иш жойи, мобил телефони)___________________________________

Факс_______________________                         E-mail_________________________________

 

Конференциядаги маърузасининг номи___________________________________________ _______________________________________________________________________________

Конференциядаги шўъбанинг номи_____________________________________________ _______________________________________________________________________________

Илмий тезис сарлавҳасини расмийлаштириш намунаси

 

Қурбонов Хайрулла Абдурасулович Тошкент Давлат иқтисодиёт университети и.ф.н., доц.

 

ИНВЕСТИЦИОН ИҚЛИМ ВА ИШБИЛАРМОНЛИК МУҲИТИНИ ЯХШИЛАШДА СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИНИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ