O'zbekiston Respublikasi

Davlat soliq qo'mitasining

Soliq akademiyasi

 

gerb

   sitemap

 

 

"Shunga erishmog'imiz kerakki, har bir soliq to'lovchi, u xoh jismoniy, xoh yuridik shaxs bo'lsin, soliq to'lashdan bo'yin tovlamasdan, daromadlarini yashirishga urinmasdan, aksincha, o'z ishlab chiqarishini rivojlantirish va daromadini oshirishga intilsin"   I.A.Karimov. 

Home  /  E-jurnal  /  Jurnal NIZOMI

Nizom

Солиқ ва ҳаёт”

(“Налоги и жизнь”)

электрон илмий-оммабоп журнали таҳририятининг

НИЗОМИ

 

 

Тошкент – 2017

 

 

 

УМУМИЙ  ҚОИДАЛАР

 

1.  “Солиқлар ва ҳаёт” (“Налоги и жизнь”) электрон илмий-оммабоп журнали таҳририяти (кейинги ўринларда Таҳририят деб юритилади) юридик шахс ҳисобланмайди. Таҳририятнинг муассиси бўлиб Солиқ академияси (кейинги ўринларда Академия деб юритилади) ҳисобланади.

2.  Таҳририят “Солиқлар ва ҳаёт” (“Налоги и жизнь”) электрон илмий-оммабоп журнали (кейинги ўринларда Журнал деб юритилади) фаолиятини амалга оширувчи, жумладан, унда эълон қилинадиган илмий мақола ва бошқа материалларни тўплаш, уларни таҳрир қилиш ва қайта ишлаш, электрон саҳифага жойлаштириш ва янгилаб бориш ҳамда бошқа ноширлик ишлари билан шуғулланувчи Академиянинг таркибий бўлими ҳисобланади.

3.  Таҳририят ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари, жумладан, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонуни, юқори турувчи вазирлик ва идораларнинг меъёрий ҳужжатлари, меҳнат тартибининг меъёр ва қоидалари, Академия Устави, “Солиқлар ва ҳаёт” (“Налоги и жизнь”) электрон илмий-оммабоп журнали таҳририяти низоми, Академия ректорининг буйруқ ва фармойишлари, республикада электрон нашрлар фаолиятини тартибга солувчи бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида амалга оширади.

4.  Таҳририятнинг асосий мақсади бўлиб солиқлар ва солиққа тортиш соҳасидаги турли илмий мактаблар ва қарашларнинг мазмун-моҳияти, ривожланган хорижий мамлакатлардаги солиқ тизимининг илғор тажрибаларини мамлакатда татбиқ этиш имкониятларига оид изланишлар натижаларини оммалаштириш; республиканинг етакчи олим ва мутахассислари, илмий тадқиқотчиларининг солиқ ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларига оид илмий изланишлари натижаларини баён этувчи илмий мақолалари ва бошқа маълумотлари билан таништириб бориш; ёш олимлар, тадқиқотчи ва изланувчилар, магистрантларни солиқлар ва солиққа тортиш соҳасидаги илмий тадқиқот фаолиятига қизиқишларини янада кучайтириш ва бошқалар ҳисобланади. Бу ўринда асосий эътибор маҳаллий ва халқаро даражада солиқлар ва солиққа тортишга оид назарияларнинг яратилиши ва уларнинг амалиётга татбиқи, соҳадаги эмпирик, татбиқий ва ижтимоий-бошқарув тадқиқотлар натижаларини ёритишга қаратилади. Таҳририят ўзининг “Солиқлар ва ҳаёт” (“Налоги и жизнь”) электрон илмий-оммабоп журнали орқали солиқлар ва солиққа тортиш билан боғлиқ илмий тадқиқотлар учун асос яратиш орқали илмий жамоатчилик, миллий ва халқаро солиқ тизими иштирокчилари ўртасида ижодий муҳит яратишга хизмат қилади.

5.  Таҳририят фаолиятининг умумий раҳбарлигини Академия ректори Таҳририят Кенгашининг раиси сифатида амалга оширади. Таҳририят Кенгаши таҳририятнинг ҳар йиллик иш режасини ишлаб чиқади ва унинг бажарилиши бўйича Академия кенгаши олдида ҳисобот бериб боради.

6.  Таҳририятнинг жорий иш фаолияти бош муҳаррир, бош муҳаррир ўринбосари, техник ходим ва котиб томонидан амалга оширилади. Таҳририят фаолияти бўйича тўлиқ масъулият Бош муҳаррир зиммасига юклатилган.

7.  Таҳририятнинг юридик манзили: 100173, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 3-уй. Таҳририятнинг веб-манзили www.akademiya.uz.

 

ТАҲРИРИЯТНИНГ  МАҚСАД  ВА  ВАЗИФАЛАРИ

 

8.  Ушбу электрон илмий журналда муаллифлар ўзларининг солиқлар ва солиққа тортиш, молия, бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит, инвестициялар ва инвестицион фаолият, суғурта иши, пенсия иши, макро ва микроиқтисодиёт, менежмент ва маркетинг, инновацион менежмент соҳасидаги муаммолар ечимларига қаратилган мақолаларини чоп этишлари мумкин. Мақолалар ўз тавсифига кўра эмпирик тадқиқот, кейс-стади, адабиётлар таҳлили ва шарҳ, мета-анализ, назария, амалиёт, услубиёт, профессионал илмий тақриз ва шу каби бошқа илмий мазмундаги ишлардан иборат бўлиши кўзда тутилади.

9.  “Солиқлар ва ҳаёт” (“Налоги и жизнь”) электрон илмий-оммабоп журналининг асосий мақсади бўлиб, солиқлар ва солиққа тортиш ҳамда юқорида таъкидлаб ўтилган бошқа соҳалардаги турли илмий мактаблар ва қарашларнинг мазмун-моҳияти, ривожланган хорижий мамлакатлардаги банк-молия тизимининг илғор тажрибаларини мамлакатда татбиқ этиш имкониятларига оид изланишлар натижаларини оммалаштириш; республиканинг етакчи олим ва мутахассислари, илмий тадқиқотчиларининг солиқлар ва солиққа тортиш ҳамда иқтисодиётнинг бошқа соҳаларига оид илмий изланишлари натижаларини баён этувчи илмий мақолалари ва бошқа маълумотлари билан таништириб бориш; ёш олимлар, тадқиқотчи ва изланувчилар, магистрантларни солиқлар ва солиққа тортиш соҳасидаги илмий тадқиқот фаолиятига қизиқишларини янада кучайтириш ва бошқалар ҳисобланади. Бу ўринда асосий эътибор маҳаллий ва халқаро даражада солиқлар ва солиққа тортишга оид назарияларнинг яратилиши ва уларнинг амалиётга татбиқи, соҳадаги эмпирик, татбиқий ва ижтимоий-бошқарув тадқиқотлар натижаларини ёритишга қаратилади. “Солиқлар ва ҳаёт” (“Налоги и жизнь”) электрон илмий-оммабоп журнали солиқлар ва солиққа тортиш билан боғлиқ илмий тадқиқотлар учун асос яратиш орқали илмий жамоатчилик, миллий ва халқаро солиқ тизими иштирокчилари ўртасида ижодий муҳит яратишга хизмат қилади.

 

ТАЪСИСЧИ  ВА  ТАҲРИРИЯТНИНГ

ҲУҚУҚ  ВА  МАЖБУРИЯТЛАРИ

 

10.  Академия таъсисчи сифатида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

- таҳририят низомини, унга киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчаларни тасдиқлаш;

- журнал бош муҳарририни, унинг тавсиясига кўра Таҳририят ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш;

- таҳрир ҳайъатини тасдиқлаш, тегишли ўзгартишларни амалга ошириш;

- нашр этувчи сифатида шартномалар тузиш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;

- таҳририят номидан юридик хатти-ҳаракатларни содир этиш;

- Академиянинг Устави, мазкур низом ва Академиянинг бошқа ҳужжатлари мазмунидан келиб чиқувчи бошқа ҳуқуқлар.

 

11.  Академия таъсис этувчи сифатида қуйидаги мажбуриятларга эга:

o  таҳририят фаолиятини молиялаштириш ва молиявий масалаларни ҳал этиш;

o  таҳририят ходимларига меҳнат қонунчилигида белгиланган шарт-шароитларни яратиш;

o  қонун ҳужжатларидан келиб чиқувчи бошқа мажбуриятлар.

 

12.  Таҳририят қуйидаги ҳуқуқларга эга:

-  ўз фаолиятини такомиллаштириш, бу борадаги чора-тадбирларни амалга ошириш;

-  муаллифларга, юридик ва жисмоний шахсларга қонунчиликда белгиланган тартибда турли пуллик хизматлар, шу жумладан реклама хизматларини таклиф этиш.

 

13.  Таҳририят қуйидаги мажбуриятларга эга:

- амалдаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя қилиш;

- муаллифлик ҳуқуқига амал қилиш;

- журналнинг истиқболини таъминлаш;

- таъсисчининг қонуний буйруқ ва талабларини бажариш;

- таъсисчи олдида молиявий ва бошқа ҳисоботларни амалга ошириш;

- таҳририят ходимларининг савиясини янада ошириш бўйича доимий изланишлар олиб бориш, уларнинг нормал фаолият юритишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш;

- мазкур низомдан келиб чиқадиган бошқа мажбуриятлар.

 

 

 

ЖУРНАЛНИНГ  БЎЛИМЛАРИ

 

  1. “Солиқлар ва ҳаёт” (“Налоги и жизнь”) электрон илмий-оммабоп журнали қуйидаги бўлимлардан ибороат бўлади:

Солиқлар ва солиққа тортиш;

Молия ва кредит;

Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит;

Макро ва микроиқтисодиёт;

Инвестициялар ва инвестицион фаолият;

Менежмент ва маркетинг;

Солиқ ҳуқуқи;

Солиқ тизимида замонавий ахборот коммуникацион технологияларни қўллаш.

 

 

ТАҲРИРИЯТНИНГ  МАҚОМИ,  ЖУРНАЛНИ

БОШҚАРИШ  ВА  МОЛИЯЛАШТИРИШ

 

15.  Таҳририят Академиянинг ташкилий тузилмаси сифатида фаолият юритади.

16.  Таҳририятга ишончли бошқарув асосида топширилган барча мол-мулкнинг қиймати Академиянинг балансида акс эттирилади.

17.  Академия ректори томонидан тайинланадиган Таҳририят Кенгаши, Таҳририй ҳайъат ва бош муҳаррир Таҳририятнинг бошқарув органлари ҳисобланади.

18.  Таҳририят фаолиятини бошқариш учун Таҳририят Кенгаши ташкил этилади. Таҳририят Кенгаши соҳасида етук мутахассислардан танланади ва Академия кенгашида тасдиқланади. Академия ректори таҳририят кенгаши раиси ҳисобланади.

19.  Журнал фаолияти бош муҳаррир томонидан ташкил этилади ва бошқарилади. Бош муҳаррир муаллифлар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жамоат ташкилотлари ва бошқалар билан ўзаро муносабатларда журнал номидан иш кўради.

Бош муҳаррир журналнинг иш фаолиятини ташкиллаштириш бўйича масъул ҳисобланади.

Бош муҳаррир:

- амалдаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлайди;

- журналнинг иш фаолиятини ташкил этади;

- жисмоний ва юридик шахслар билан шартномалар тузади, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритади, уларнинг бажарилишини назорат қилади;

- олинган фойда ҳисобидан ходимларни моддий рағбатлантириш чораларини кўради;

- пул ва моддий маблағларнинг сарфланишини таъсисчининг бош бухгалтери билан биргаликда назорат қилади;

- таҳририятнинг штатлар жадвалини тасдиқлайди, штат жадвалига мувофиқ малакали ходимларни меҳнат шартномаси асосида ишга жалб этади, уларнинг асосий иш вазифаларини белгилайди ва таҳририятнинг ташкилий тузилмасини шакллантиради;

- журнал фаолияти билан боғлиқ бошқа ваколатларга эга.

ЖУРНАЛНИНГ  ИҚТИСОДИЙ  ВА  

ИЖТИМОИЙ  ФАОЛИЯТИ

20.  Давлат солиқ органлари ва бошқа органлар билан молиявий ҳисоб-китоб ишларини таъсисчи олиб боради. Таҳририят фаолиятини амалга оширишдан олинадиган фойда Журналнинг фойдаси ҳисобланади.

21.  Журнал фонди таъсисчи томонидан, шунингдек ҳайрия тушумлари ҳисобига кўпайиб боради. Журнал фондидан журналнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларни моддий рағбатлантириш учун ишлатилади.

22.  Таҳририят фақат ўзига ажратилган мол-мулк доирасида жавобгар ҳисобланади.

 

НИЗОМНИ  ҚАБУЛ  ҚИЛИШ,  УНГА  ЎЗГАРТИШ  ВА

ҚЎШИМЧАЛАР  КИРИТИШ  ТАРТИБИ

 

23.  Мазкур низом Академия Кенгаши аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этган йиғилишда кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва Академия ректори томонидан тасдиқланади.

24.  Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш Таҳририятнинг ташаббуси бўйича низомни қабул қилиш учун белгиланган тартиб асосида амалга оширилади.

 

 

Ушбу низом Академия Кенгашининг умумий йиғилишида 2017 йил “_____”___________да қабул қилинган.

 

 

“Солиқлар ва ҳаёт” (“Налоги и жизнь”) электрон илмий-оммабоп журнали таҳририяти ишчи гуруҳи аъзолари:

 

Таҳририят Кенгаши раиси:                                   и.ф.н. Э.Ф.Гадоев

 

Таҳририят Кенгаши аъзолари:   

                                                 и.ф.н. Б.К.Тухлиев

                                                 и.ф.д. Б.И.Исроилов

                                                 и.ф.д. Н.Р.Кузиева

                                                 и.ф.д. Н.Х.Хайдаров

    и.ф.д. Ш.А.Тошматов

                                                 и.ф.н. А.Ж.Яхшиев

           ДСҚ бошқарма бошлиғи и.ф.н.            А.В.Аллаберганов

ДСҚ бош бошқарма бошлиғи                 О.М.Абдусаламов

           ДСҚ бўлими бошлиғи.                           М.Т.Назаров