O'zbekiston Respublikasi

Davlat soliq qo'mitasining

Soliq akademiyasi

 

gerb

   sitemap

 

 

"Shunga erishmog'imiz kerakki, har bir soliq to'lovchi, u xoh jismoniy, xoh yuridik shaxs bo'lsin, soliq to'lashdan bo'yin tovlamasdan, daromadlarini yashirishga urinmasdan, aksincha, o'z ishlab chiqarishini rivojlantirish va daromadini oshirishga intilsin"   I.A.Karimov. 

Home  /  Yangiliklar  /  “1-октябрь Устоз ва мураббийлар” кунига бағишлаб Солиқ академиясида спортнинг Шахмат тури бўйича мусобақа ўтказилди.

“1-октябрь Устоз ва мураббийлар” кунига бағишлаб Солиқ академиясида спортнинг Шахмат тури бўйича мусобақа ўтказилди.

« Back

“1-октябрь Устоз ва мураббийлар” кунига бағишлаб Солиқ академиясида спортнинг Шахмат тури бўйича мусобақа ўтказилди. 07.10.2017 16:30

     2017 йил 3-5 октябрь кунлари “1-октябрь Устоз ва мураббийлар” кунига бағишлаб Солиқ академияси талабалари, профессор-ўқитувчилари ва ходимлари  ўртасида спортнинг Шахмат тури бўйича шахсий биринчилик мусобақасини Жисмоний тарбия кафедраси катта ўқитувчиси У.Содиқов талабалар турар жойининг маънавият хонасида ўтказди.  Мусобақа низомига кўра барча қатнашчилар қуръа ташлаш йўли билан ўз рақибларни аниқлайдилар ва ўзаро ўйинда мағлуб бўлган иштирокчи мусобақани тарк этиши, ғолиб бўлган иштирокчи эса кейинги босқичга чиқиши белгилаб қўйилди. Иккинчи босқичда тартиб бўйича иштирокчилар ўз рақибларини аниқлаб беллашувни давом эттириши ва мағлуб бўлган иштирокчи мусобақани якунлаши, ғолиб бўлган иштирокчи эса учинчи босқичга чиқиши белгиланди. Ниҳоят учинчи босқичда ўзаро учрашиб рақобатлашадиган рақибларни қуръа ташлаб аниқланиши ҳамда фақат ғолиблари финал босқичига чиқиши белгиланди. Финал босқичига чиқа олмаган қатнашчилар ўзаро беллашиб учинчи ўринни аниқлаб бериши ва финал босқичида мағлуб бўлган иккинчи, ғолиб бўлган иштирокчи мусобақа ғолиби бўлиши белгиланди.

1й

       Мусобақада иштирок этувчилар жами 16 кишини ташкил этди. Икки кунда  мусобақа жуда ҳам қизиқарли тарзда ўтди. Финал босқичига чиқиш учун иштирокчилар бор маҳоратларини ишга солиб беллашдилар, беллашувларнинг ҳар бири бир-биридан чиройли, қарама-қаршилликга бой ва қизиқарли ўтди. Умумий қатнашчилардан ярим финал босқичигача 4 нафар иштирокчи етиб келди. Ярим финал босқичида Ст-153 гуруҳ талабаси Рашидов Зухриддин, Ст-141 гуруҳ талабаси Жабборов Жамолиддин, Ст-171 гуруҳ талабаси Нуралиев Миршод ва Ст-171 гуруҳ талабаси Қудратов Шахзодлар ўзаро беллашдилар. Ярим финал босқичидан Ст-153 гуруҳ талабаси Рашидов Зухриддин ва  Ст-141 гуруҳ талабаси Жабборов Жамолиддинлар финал босқичига чиқган бўлса, учинчи ўрин учун кечган учрашувда Ст-171 гуруҳ талабаси Нуралиев Миршод ва Ст-171 гуруҳ талабаси Қудратов Шахзодлар ўзаро беллашдилар. Учинчи ўрин учун баҳсда Нуралиев Миршоднинг қўли баланд келиб мусобақанинг учинчи ўрнини эгаллади.

2й

       Финалда   Рашидов Зухриддин ўз рақиби Жабборов Жамолиддин устидан ғалаба қозониб мусобақа ғолибига айланди. Мусобақанинг иккинчи ўрнини  Жабборов Жамолиддин эгаллади.