O'zbekiston Respublikasi

Davlat soliq qo'mitasining

Soliq akademiyasi

 

gerb

   sitemap

 

 

"Shunga erishmog'imiz kerakki, har bir soliq to'lovchi, u xoh jismoniy, xoh yuridik shaxs bo'lsin, soliq to'lashdan bo'yin tovlamasdan, daromadlarini yashirishga urinmasdan, aksincha, o'z ishlab chiqarishini rivojlantirish va daromadini oshirishga intilsin"   I.A.Karimov. 

Home  /  Yangiliklar  /  Академия талабалари ўртасида спортнинг Волейбол тури бўйича курслараро мусобақа ўтказилди.

Академия талабалари ўртасида спортнинг Волейбол тури бўйича курслараро мусобақа ўтказилди.

« Back

Академия талабалари ўртасида спортнинг Волейбол тури бўйича курслараро мусобақа ўтказилди. 28.09.2017 16:05

    Академия талабалари ўртасида спортнинг Волейбол тури бўйича курслараро мусобақасини кафедра томонидан 2017 йил 25-27 сентябрь кунлари спорт залда ўтказилди. Мусобақада академиянинг биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи курс терма жамоалари қатнашдилар.

1ф

       Мусобақада ҳар бир курс ўртасида қуръа ташлаш орқали ўз рақибларини аниқлаб олиниб, ғолиб бўлган жамоа финал босқичига чиқиши белгилаб қўйилган эди. Мусобақа учрашувларининг ҳар бири уч партияли ҳисобда ўтказилиб, унда биринчи иккита партия йигирма беш очкогача бўлиб учинчи партия эса ўн беш очкогача ўтказилди. Агар бир учрашувда бир жамоа кетма-кет икки партияни ўз ҳисобига ҳал этса у ҳолда шу жамоа учрашув ғолибига айланиб учинчи партия ўтказилишига ҳожат қолмаслиги белгилаб қўйилди. Мусобақанинг биринчи кунида қуръа натижасига кўра академиянинг биринчи курс волейбол терма жамоаси тўртинчи курс терма жамоаси билан ўзаро баҳс олиб бордилар. Иккинчи жуфтлик эса иккинчи курс терма жамоаси билан учинчи курс терма жамоаси ўзаро баҳс олиб бордилар.

2ф

        Биринчи учрашувдаги натижа биринчи партия 25:21 ҳисобида биринчи курс терма жамоаси нинг қўли балан келган бўлса, иккинчи партия эса 23:25 ҳисобида тўртинси курс терма жамоаси ўз рақибидан устун келди. Ҳал қилувчи партияда 15-17 ҳисобида тўртинчи курс терма жамоасининг қўли баланд келиб финал йўлланмасига эга бўлди. Мусобақанинг биринчи кунининг иккинчи учрашувида эса иккинчи курс терма жамоаси рақиби учинчи курс терма жамоаси билан баҳс олиб борди. Бу баҳсда биринчи партия 26-24 ҳисобида иккинчи курс терма жамоасининг қўли баланд келган бўлса, иккинчи партияда эса 18-25 ҳисобида учинчи курс терма жамоаси ғолиб бўлди. Финал босқичи йўлланмасини қўлга киритиш учун бўлган учинчи партияда 19-25 ҳисобида иккинчи курс терма жамоаси мағлуб бўлди ва финалга учинчи курс терма жамоаси йўл олди. Мусобақанинг иккинчи кунида иккинчи курс терма жамоаси учинчи ўрин учун биринчи курс терма жамоаси билан куч синашди. Бу ўйин икки партия давом этиб биринчи партия 21-25 ҳисобида, иккинчи партияда 19-25 ҳисобида иккинчи курс жамоаси ғалаба қозониб мусобақанинг фахрий учинчи ўриннини эгаллади. Мусобақанинг финал босқичида учинчи курс жамоаси ва тўтринчи курс жамоалари баҳс олиб бордилар. Финал уч партия давом этди. Биринчи партияда 23-25 ҳисобида учинчи курс жамоаси ғолиб бўлган бўлса, иккинчи партияда эса 27-25 ҳисобида тўртинчи курс жамоасининг қўли баланд келди. Мусобақанинг финалидаги хал қилувчи партиясида учинчи курс жамоаси тўртинчи курс жамоасини 16-14 ҳисобида мағлуб этиб мусобақанинг ғолибига айландилар. Тўртинчи курс жамоаси эса иккинчи ўринни эгаллади. Ўтказилган волейбол бўйича мусобақанинг биринчи ўриннини учинчи курс жамоаси, иккинчи ўринни тўртинчи курс жамоаси ва учинчи ўринни иккинчи курс жамоаси эгалладилар.

3ф

    Жуда кескин, шиддатли ва чиройли ўтган мусобақа ғолибларига кафедра томонидан тайёрланган фахрий ёрлиқлар тақдим этилди.