O'zbekiston Respublikasi

Davlat soliq qo'mitasining

Soliq akademiyasi

 

gerb

   sitemap

 

 

Home  /  Yangiliklar  /  Талаба-ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар содир этилиши, гиёҳванд моддалар истеъмол қилинишининг олдини олиш

Талаба-ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар содир этилиши, гиёҳванд моддалар истеъмол қилинишининг олдини олиш

« Back

Талаба-ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар содир этилиши, гиёҳванд моддалар истеъмол қилинишининг олдини олиш 26.02.2018 14:59

     Солиқ академиясида 2018 йил 26 февраль куни “Талаба-ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар содир этилиши, гиёҳванд моддалар истеъмол қилинишининг олдини олиш” мавзусида профилактик тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент шаҳар Учтепа тумани Ички ишлар бошқармаси Тергов бўлими бошлиғи, подполковник О.Х. Муродов, Солиқ академияси профессор-ўқитувчилари, ходимлар ҳамда 130 нафар талаба-ёшлар иштирок этишди.

    Тадбирни Солиқ академияси Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори Б.Тухлиев очиб мазкур профилактик тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ички ишлар Бош бошқармаси томонидан жорий йилнинг 11 февраль куни тасдиқланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ талабаларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар содир этилиши, гиёҳванд моддалар истеъмол қилинишининг олдини олиш мақсадида ташкил этилаётганлигини таъкидлади.  Сўнгра тадбирга таклиф этилган мутахассис ва меҳмонлар билан таништирди.

11

      Шундан сўнг, Тошкент шаҳар Учтепа тумани Ички ишлар бошқармаси Тергов бўлими бошлиғи, подполковник О.Х. Муродов сўзга чиқиб ўз маърузасида қуйидагиларни таъкидлади. Гиёҳвандлик XXI асрнинг глобал муаммоларидан бирига айланиб улгурди. Ўрта асрларда инсоният ҳаётига жиддий хавф солган вабо ва ўлат каби офатлар бугунги цивилизация замонига келиб ўз ўрнини гиёҳвандлик иллатига бўшатиб берди, десак асло муболаға бўлмайди. Соғлом турмуш тарзини олиб бораётган киши билиб-билмай бу кўчага кириб қолса, ўзининг тинч, фаровон ва бахтли ҳаётини қора зулматга айлантириши айни ҳақиқат. Гиёҳванд киши нафақат ўзига, балки яқинларига ҳам тўхтовсиз азоб беради. Ундан туғилажак фарзандлар эса ота-онасининг хатоси оқибатида бир умрга мажруҳлик қисматига мубтало бўладилар. Гиёҳвандлик- наркотик моддалар жумласига кирувчи дорилар ёки бошка моддаларни суистеъмол қилиш натижасида юзага келадиган касалликлар киради.

111

  “Вояга етмаган ёшлар ўртасида терроризм, экстремизм, гиёҳвандлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси, ва “Диний экстремизм ва унинг зарарли оқибатларини олдини олиш”, “Наркомания ва одам савдосига қарши курашиш” мавзуларида талаба-ёшларга аввало ҳар бир инсонда дахлдорлик ҳисси бўлишини ҳамда атрофда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга беэътибор бўлмаслик ва билиб-билмай ўз умрини хазон қилмаслик зарурлиги таъкидланди. Талабаларни огоҳликка даъват этиш баробарида, бугунги кунда ижтимоий ҳаётимизда айниқса ёшлар орасида учраётган ҳолатлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди ҳамда бевосита бу каби ҳолатлар қатнашчиларига айланиб қолмасликни ва олдини олиш кераклиги айтилиб, талабаларга сизлар бизнинг эртанги кунимизнинг ишончи ва пойдеворисизлар, модомики шундай экан, доимо эътиборли бўлиб, тенгдошларингизни ҳам бу каби давоси йўқ касалликлар охири нима билан тугашидан уларни огоҳ этиб, ҳеч қачон бир-бирингизнинг тақдирингизга бефарқ бўлмасдан, уюшқоқликда ҳаракат қилишларингиз лозим, дея таъкидлаб ўтилди.

     Маърузачи ўз сўзида - жиноят кодексининг 270-275-моддаларини ўз ичига олган ХIХ боб “Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятлар” деб, номланиб, бунинг учун қатъий жазо чоралари белгиланган. Аммо жазо қанчалик оғир ва муқаррар бўлмасан, ўз қилмишининг оқибатини ўйламаган инсоннинг кўзи очилиши қийин. Чунки гиёҳвандликнинг ёвуз чангалига илинган инсон ундан қутилиб чиқиши амримаҳол бўлиб, аксинча у ўз турини ҳар томонга ёйишга интилиб, янги-янги қурбонларни домига тортади.

13

       Улар келтирган офатлар оилаларни бузилишига, ҳали туғилмаган гўдакларни келажакда мажруҳ, ногирон бўлиб қолишига, ёшларни умрини хазон бўлишига сабаб бўлади. Энг ачинарлиси, баъзи нафсини жиловлай олмаган кимсалар эътиқоди заиф, иродаси бўш, гиёҳвандликка мойили бор ёшларни турли қинғир йўллар билан тузоғига илинтириб фойдаланиши маърузачи томонидан қайд этилди.

     Тадбир давомида “Наркомания – умр заволи” номли видеофильм намойиш этилди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволлари билан фаол иштирок этиб, мутахассислардан жавоблар олишди.